1993

Гулчеҳра НУР

ЯХШИ-ЁМОН ЎША-ЎШАДИР,
РОСТУ ЁЛҒОН ЎША-ЎШАДИР.
ТУЛПОРЛАРИМ МУНКИЙДИ, ЭВОҲ,
ЙЎЛЛАР ҲАМОН ЎША-ЎШАДИР.

БИРИНЧИ ЯНВАР ШЕЪРИ

Тошлар тегавериб, қонталаш сийнам
Мени тўшагимдан юлқийди саҳар.
Ташқари боқаман. Дарахтлар шийдам.
Оппоқ қорга муштоқ сим-сиёҳ шаҳар.

Юлдузлар бемажол. Юлдузлар сариқ.
Маъюс сатрларни шивирлайди тил…
… Ақалли қорни ҳам тутар-да дариғ,
Бўсағамда турар кулиб Янги йил… Continue reading

Posted in "Йиғларман" - 1993 | Kommentering avstängd

1992

Гулчеҳра НУР

ИЧ-ИЧИМГА ҚОТИЛЛАР
ҒАМ СУРАТИН МИХЛАЙДИ.
ТОЛИБЛАРИМ ОТИЛАР,
ШОИРЛАРИМ УХЛАЙДИ…

х х х
х

Тошкентда отилган талабалар -
менинг бегуноҳ оққушларимга

Тепасида юлдузлари – ўқ,
Ҳилоли – ёй… Инграр бу диёр.
Оҳларингиз эшитгувчи йўқ,
Эшитади фақат тўрт девор.

Бу сим-сиёҳ, изтиробли дам
Чорасизлар ичра чорасиз,
Серфиғонлик, беимконликдан
Шамдай ёниб, тугаб борасиз. Continue reading

Posted in "Йиғларман" - 1992 | Kommentering avstängd

1991

Гулчеҳра НУР

ЎТ ИЧИДА ФАРҒОНА, ҚЎҚОН,
ЎТ ИЧИДА БЎКА, ПАРКЕНТ, ЎШ…
РЎЗНОМАЛАР ТАРҚАТАР ЁЛҒОН,
ХОНАНДАЛАР ЭКРАНДА САРХУШ…

х х х
х

Фожиали кунларда ҳукумат
мукофотига сазовор бўлган шоирга

Шон-шуҳратга ноилсиз.
Бироқ -
Бу ўжар қалб урфга боқиб тик,
Қилмади ҳам сизга қўнғироқ,
Ёзмади ҳам бир парча табрик.

Мен биламан: сиз ёна-ёна,
Боқиб умр болқишларига,
Зор эмассиз биздай девона
Кўнгилларнинг олқишларига. Continue reading

Posted in "Йиғларман" - 1991 | Kommentering avstängd

1990

Гулчеҳра НУР

ЎЗБЕКНИНГ ШАЪНИГА ҲАР КИМ ТОШ ҚАЛАР,
ҚУРУМЛАР СУРТИЛАР, ИСНОД ТАҚАЛАР.
НЕГА ЖИМ СИЗ КАБИ ОППОҚ ЁҚАЛАР?
КИМ ШАФҚАТ ШАЪМИНИ ЎЧИРДИ ЭКАН?
ОНАНГИЗ ҚАНДАЙ СУТ ИЧИРДИ ЭКАН?

ЗАРРАБИН

Зарраларни кўрсин, дебми, каттароқ,
Катта кўриб, топсин, дебми, завқ-мароқ,
Билолмадим, билолмадим сабабин,
Менга тортиқ айладингиз заррабин.
У орқали назар солдим ҳаётга,
Кўзим тушди сайдларга, сайёдга.
Маним, десам, руҳи ётлар кўринди,
Руҳи ётдан истибдодлар кўринди. Continue reading

Posted in "Йиғларман" - 1990 | Kommentering avstängd

Ён дафтардан қайдлар

Гулчеҳра НУР

1.

Аллоҳ бандасига энг олий ажри мукофотни ҳам, энг кучли жазони ҳам фарзанд орқали берса керак. Яратганим, ишқилиб, фарзандларим иймон-диёнат, халоллик, сабр-қаноат, меҳр-шафқат, тинимсиз меҳнат йўлларини тутгувчилар бўлишсин. Иншоаллоҳ!..

2.

“Муҳаббат” – мен севган ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг энг сўнгги асари. Одамларга улкан муҳаббатини ташлаб кетди бу улкан ёзувчимиз…

3.

Замона зайлига юрган истеъдод – бугунники. Юрмагани эса – келажакники… Continue reading

Posted in Ён дафтардан қайдлар | Kommentering avstängd

Қатралар

ГУЛЧЕҲРА Н У Р

АЁЛ

Эрта билан беш-олтита учлик ёздим. Улардан бири шундай эди:

Дейишади: “Бўлгани ғам, бўлгани жафо…
Дунё қаттол. Дунё совуқ. Дунё бевафо…”
… Кўрсат, аёл, шу дунёнинг муҳаббатлигин…

Ўзимга танаффус эълон қилиб, айвон деразасига бордим. Тирсакларимни дераза раҳига қўйиб, ташқарига тикилдим. Паға-паға булутлари астагина сирғалаётган осмон мовийдан-мовий. Баҳорий дарахтлар кўмкўкдан-кўмкўк…. Беқиёс гўзаллик… Энтикдим… Continue reading

Posted in Қатралар | Kommentering avstängd

1989

ГУЛЧЕҲРА НУР

БОШИНГИЗГА ЧИҚИБ ОЛГАНДАЙ,
ЎЛТИРГАНДАЙ АБАДУЛ ТАХТДА,
ОСТОНАНГИЗ ҚАДАР ҲАММАЁҚ
ПАХТА, ПАХТА, МУСТАБИД ПАХТА…

ФАЛАК

Сизни сарбонликка ўч этмиш фалак,
Мени ҳайронликка дуч этмиш фалак.
Сиз – сафо бандаси.
Фароғатларни
Маъюс кўзларимга пуч этмиш фалак.
Фармонлар сизники. Минбар сизники.
Менга уқубатни тож этмиш фалак.
Пахта қули менман. Мансаб қули – сиз.
Кўнгил зуволангиз берч этмиш фалак. Continue reading

Posted in "Йиғларман" - 1989 | Kommentering avstängd

1988

Гулчеҳра Нур

ЧАЛАЖОН ЁТАРКАН ҲУРЛИГИМ,
БЎҒЗИМНИ БЎҒАРКАН ХЎРЛИГИМ,
УЙҒОНИБ, УЙҒОТДИ «БИРЛИГ»ИМ,
ДЎСТЛАРИМ, ҲАЙҚИРГИМ КЕЛМОҚДА…

АРМОН

Топилса-ю армонларнинг ногоҳ имкони,
Кошки юртим бўла қолса тоғлар макони.
Бургутлари боши узра айласа парвоз,
Йигитлари бургутмисол бўлишса шоввоз.
Қизларининг ақли расо, ғурури расо,
Чоллари ҳам эллик ёшдан тутмаса асо.
Биз яшасак, нуқул ерга букавермай қад,
Қуриб баланд тоғлар ила ўктам мулоқат. Continue reading

Posted in "Йиғларман" - 1988 | Kommentering avstängd

1987

Гулчеҳра Нур

ҚАЙТА ҚУРИШ – ЙИЛЛАР ТАЪҚИБ АЙЛАГАН
ОЗОД ФИКРЛАРНИНГ ДАВР-У ДАВРОНИ…
ҚАЙТА ҚУРИШ – ФАҚАТ ЎЗИН ЎЙЛАГАН
НОПОК КИМСАЛАРНИНГ ЗИМДАН ИСЁНИ…

ВАТАН

Менга оғриқмисан, оҳмисан менга,
Майли, қўшиқ билсин куйлагувчилар.
Нетайки, кўп бўлса сендай заминга
Куйгувчидан кўра куймагувчилар.

Менга аждодлардан Каъбамисан, ё
Мендан авлодларга ёнишлар-ўтлар…
Нетайки, бағрингдан жой топган риё
Она атай туриб, солса човутлар… Continue reading

Posted in "Йиғларман" - 1987 | Kommentering avstängd

Жўмард дўстимга қутлов

Гулчеҳра Нуруллаева

МУҲТАРАМ ДЎСТИМ АБДУЛАЗИЗ!

Сизни қутлуғ 60 ёшингиз билан чин юракдан муборакбод этаман. Мен шуни яхши биламанки, икки эшик оралиғи бўлган қисқа ҳаётни сиздай чарҳланган ақл билан яшаш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бу борада самимий, беғараз хавас қиламан сизга.
Мана, “Бирлик” халқ ҳаракати туфайли бизнинг танишлигимизга ҳам йигирма беш йилга яқинлашяпти. Орада қанчадан-қанча сувлар оқиб ўтди. Қанчадан-қанча одамларни таниш-билишга тўғри келди. Қанчаларининг сўзи бошқа-ю ўзи бошқалиги боис, ихлослар қайтди улардан. Қалбимизда муқим қолганлари ҳам бўлди. Ўзининг эътиқоди, поклиги, жўмардлиги билан… Сиз ана шундайлар тоифасидансиз. Continue reading

Posted in Мақолалар | Kommentering avstängd